Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтди

14.12.2020

Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази, туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари ҳамкорлигида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, шунингдек, ҳарбий хизматдан қайтган, алимент тўловчи ва ундирувчиларнинг бандлигини таьминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Унда 30 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 191 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Ярмарка доирасида 281 нафар ишсиз фуқаролар қатнашган бўлса, уларнинг 69 нафари доимий ишга, 25 нафар "Темир дафтар" рўйхатида турган аҳоли қизиқишига қараб касб-ҳунарга ўқиш учун йўлланмалар берилди. Шунингдек, тадбиркорлик иштиёқидаги 2 нафар фуқарога субсидиялар ажратилди.

Бундан ташқари хорижда ишлаш истагини билдирган 20 нафар ишсиз фуқарога касб ва тил ўрганиши учун ўқув марказларига йўлланмалар берилди. Ярмарка иштирокчиларининг 165 нафарига меҳнат соҳасига оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.