Хоразм вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
30.07.2022
Ижтимоий тармоқларда “Хоразмда фуқароларнинг конституцион ҳуқуқи бузилиши табиий холми дейманда?” номли тарқалган хабар юзасидан Хоразм вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Унга кўра Хоразм вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг жорий йил 8-июлдаги 01-262-сонли хатида, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар, аёллар ҳамда ёшларнинг фарзандларини рўйхатини шакллантириш бўйича берилган топшириғи шу куни туман (шаҳар) бўлимлари томонидан бажарилиб якунланганлиги, 09-12 июл кунлари ходимлар ишга жалб қилинмаганлиги аниқланди.