Хоразм вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ўрганиш ўтказди

27.07.2021

Ижтимоий тармоқларда https://www.instagram.com/p/CRYc5Hbs6ig/ "Yantex Invest" МЧЖдаги 400 нафарга яқин ишчиларга 3 ойдан буён ойлик маошлари берилмаётганлиги тўғрисида тарқалган хабар юзасидан Хоразм вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ўрганиш ўтказди.

Ўрганиш давомида ушбу муассасада 2021 йил 1 июль санаси ҳолатига кўра, 279 нафар доимий ишчилар фаолият юритиши ва бугунги кунда корхонанинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан қарзи йўқлиги маълум бўлди.