Ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича учрашув ташкил этилди
Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича Адлия вазирлиги мутахассислари билан учрашув ташкил этилди.
Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида ўтказилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгариш ва қўшимчалар, коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлаш ва келишиш тартиби, шунингдек, меҳнат қонунчилиги хусусида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.