“Ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат

28.02.2022

Ижтимоий тармоқда чиққан “Ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади” мазмунидаги хабарни https://t.me/elmurodblog/10848 Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ўрганди.

Аниқланишича, банк ходимлари ҳоким ёрдамчилари томонидан ўзининг хизмат вазифасига кирмайдиган бошқа ишларга жалб қилинмаган ҳамда уларга бириктирилмаганлиги маълум бўлди.

Шу сабабли, постда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топмади.