ХАЛҚЧИЛ МЕҲНАТ КОДЕКСИ МАъҚУЛЛАНДИ! Янги Меҳнат кодексининг қандай афзалликлари бор?

17.03.2022

Нозим Хусанов: "Ўзингизга маълум олдинлари ишга кириш учун бир нечта идоралардан ҳужжатлар сўралар эди, энди бундай бўлмайди, ортиқча қоғозбозлик йўқ бўлди!"

#Янги_Меҳнат_кодекси_Савол_жавоблар

Сенатор Дилором Тошмуҳамедова : "Кодексда синов муддати билан боғлиқ ишдан бўшатиш жараёнлари ҳам ўрин олганми?"

Нозим Хусанов: "Иш берувчи томонидан маълум бир ҳужжат расмийлаштирилиши белгилаб ўтилди"

#Янги_Меҳнат_кодекси_Савол_жавоблар

Сенатор Дилбар Азизова: - "Интизомий жазо турлари - "хайфсан", "жарима" "меҳнат шартномасини бекор қилиш" белгиланган эди. Бу эса иш берувчига чекланмаган ҳуқуқларни берарди натижада ходимга ноҳақ жазо қўлланилар эди. Янги кодексда бу масалалар қандай ечим топди".

Нозим Хусанов: - "Янги нормада илк бор хизмат текшируви белгиланди, яъни иш берувчи томонидан эътироз билдирилса, буйруқ билан хизмат текшируви ўтказилади".