Халқаро меҳнат ташкилоти эксперти Ўзбекистондаги ислоҳотларни қайд этди

05.04.2019

2019 йил 5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Халқаро меҳнат ташкилоти эксперти Янатул Ислам билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Янатул Ислам билан бирга, Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистондаги миллий координатори Азизхон Хонхўжаев, шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов ҳамда вазирликнинг бошқа масъул ходимлари иштирок этди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистоннинг макроиқтисодий ҳолати ҳамда унинг меҳнат органлари, расмий ва норасмий бандлик соҳалари ривожидаги ўрни ва аҳамияти хусусида фикр алмашди. ХМТ эксперти сўнгги йиллар Ўзбекистонда кузатилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, меҳнат сиёсати бўйича амалга оширилаётган сезиларли ўзгаришларни қайд этиб, бу борадаги кўрсаткичлар 2030 йилга қадар ўзаро ҳамкорликда янги босқичга олиб чиқилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Учрашув якунига кўра ХМТ эксперти томонидан тайёрланадиган макроиқтисодий вазият таҳлилига бағишланган ҳисобот орқали Ўзбекистонда меҳнат соҳасини янада ривожлантириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар киритилиши белгиланди.

1 (3)

2 (3)

5 (2)