ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ АЪЗОЛАРИ, ВАЗИРЛИК ВА МУТАСАДДИ ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ИШТИРОКИДА ОНЛАЙН ФОРМАТДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

26.10.2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги Фармони билан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг ижроси бўйича Халқ демократик партияси аъзолари, вазирлик ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида онлайн форматда йиғилиш ўтказилди. Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов қатнашди.

Йиғилиш давомида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат дастури бўйича амалга ошираётган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.