«Халқ банки»нинг уч ходими дахшатли ҳалокат қурбони бўлди" мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқда «Халқ банки»нинг уч ходими даҳшатли ҳалокат қурбони бўлди. Улар шанба куни ишлашга мажбурланган…ми?" мазмунидаги хабар https://t.me/mehnatvazirligi/7989 тарқалган.
Мазкур ҳолат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021-йил 8-ноябрдаги 407-ИЧ-сонли буйруғига асосан тузилган махсус комиссия томонидан тўлиқ ўрганилди.
Ушбу вазият меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ҳодиса деб топилди ва жабрланувчиларнинг ҳар бирига Н-1 шаклидаги далолатнома тузиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси АТ “Халқ банки” бошқаруви раиси номига ва АТ “Халқ банки” Навоий вилояти филиалига ёзма кўрсатма киритилди.
Махсус текшириш материаллари Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилди.