WorldSkills Russia Ўзбекистонда WorldSkills ҳаракати кўламини кенгайтиришга ёрдам беради

09.06.2020

WorldSkills Russia бирлашмаси Ўзбекистонда WorldSkills ҳаракатининг оператори ҳисобланувчи Ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш ассоцацияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. 

 photo_2020-02-08_09-13-55

Меморандум Ўзбекистонда WorldSkills ҳаракатини ривожлантириш мақсадида икки мамлакат ҳамкорлиги биринчи босқичининг муваффақиятли давоми бўлди. Янги икки томонлама ҳамкорлик мамлакатда ҳаракатнинг келажакда кенг миқёсда ёйилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида касбий таълим сифатини оширишга қаратилган биргаликдаги турли лойиҳаларни назарда тутади. 

 3.1adc717f402331d7c26226f1f8ca5f8e

Ўзбекистондаги WorldSkills вакилларининг сўзларига кўра, ҳаракат учун ёш кадрларнинг малакасини ошириш ҳисобига иқтисодиётни ривожлантиришнинг муваффақиятли тажрибаларини ва янги имкониятларини оширган ҳолда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ғоят муҳим. Касбий маҳорат бўйича мусобақаларни ташкиллаштиришдан ташқари, Ўзбекистонда WorldSkills ҳаракатининг шаклланиши малакани мустақил баҳолаш марказини яратиш, мутахассислик уюшмасини тузиш, мустақил баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ҳамда келгуси скиллс-паспортни бериш орқали WorldSkills методикаси бўйича компетенцияларни эътироф қилиш, касбий таълимни ривожлантириш бўйича халқаро лойиҳаларда биргаликда қатнашиш, WorldSkills нинг энг яхши жаҳон тажрибаларига мувофиқ касбий ва таълим стандартларини янгилаш, шунингдек миллий жамоаларнинг биргаликдаги машғулоти ва икки давлатнинг WorldSkills халқаро мусобақаларида иштирок этишга тайёргарлиги каби асосий йўналишларни қамраб олади. 

 2.1adc717f402331d7c26226f1f8ca5f8e

Бундан ташқари, Россия 2021 йили Шанхайдаги касбий маҳорат бўйича ўтказиладиган жаҳон чемпионатида республика шарафини ҳимоя қилувчи Ўзбекистон терма жамоаси таркибини шакллантириш ва уларни мусобақага тайёрлашга ёрдам беради.