“WORLDSKILLS UZBEKISTAN-2023” - IV МИЛЛИЙ ИШЧИ КАСБЛАР ЧЕМПИОНАТИ
Тошкент шаҳридаги ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA) да “WОРЛДСКИЛЛС УЗБЕКИСТАН-2023” ИВ миллий ишчи касблар чемпионатининг 2-босқичи бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистондаги “Ишга марҳамат” мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, КОИCА лардан жами 27 нафар иштирокчи “Пайвандлаш технологияси”, “График дизайн”, “Механик инженеринг CАД”, “Веб-технологиялари” касблари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Чемпионатга ҳамкор вазирликлар ва маҳаллий ташкилотлар билан бир қаторда хорижий ташкилотлар ваколатхонаси вакиллари ҳам таклиф этилди. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (PROON), YUNESCO нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, GIZнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, КОИCАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасидан ташриф буюрган вакиллар шулар сирасидан.
Ўзаро беллашувда пешқадам бўлган ғолиблар кейинги босқичга йўлланма олди.