Буюк Британия дипломатик вакиллари ва Жаҳон банки экспертлари билан учрашув

22.04.2021

2021 йил 22 апрелда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари, Буюк Британия ташқи ишлар идорасининг масъул ходимлари ва Жаҳон банки мутахассислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Меҳнат стандартлари, меҳнат нормалари ва Меҳнат кодексининг янги таҳрири билан боғлиқ масалалар ушбу йиғилиш кун тартибидан ўрин олди. Учрашувда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлот меҳнат кодексининг янги версиясини яратиш соҳасида амалга оширилган ишларга юқори баҳо бериб, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалга оширилаётган бу ишлар аҳамиятли эканини таъкидлади.

Ўз навбатида, Жаҳон банкининг қашшоқлик ва тенглик масалалари бўйича бош эксперти Уильям Зайц янгиликларга батафсил шарҳ бериб ўтди. У ўз сўзида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳасида меҳнат соҳасидаги илғор халқаро стандартлардан фойдаланилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, вазирлик меҳнат фаолиятини амалга оширишда эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш, хусусан, ижтимоий ҳимоя элементларини, уларни таъминлаш механизмларини, меҳнат соҳасидаги камситишларни олдини олишга алоҳида эътибор қаратди ва бажарилган ишлар учун тегишли имтиёзлар ва бошқа тафсилотлар меҳнат муносабатлари даражасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаради.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар кўлами ва ҳажмини ҳисобга олган ҳолда, меҳнат соҳаси ходимлари зиммасига юклатилган вазифалар самарадорлигини ошириш мақсадида, вазир маслаҳатчиси Е.Горбунова меҳнат соҳасидаги барча ходимлар малакасини ошириш мақсадида энг яхши халқаро амалиёт ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда, хорижий ҳамкорлардан тренинглар ва семинарларни ишлаб чиқишда халқаро экспертларни жалб қилишни сўради.

Шу билан бирга, меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўлими бошлиғи А. Навотный Меҳнат кодексини янги версияда қўллаш самарадорлигини ошириш учун халқаро Иттифоқнинг бошқа мутахассисларидан меҳнат стандартларини белгилаш методологиясини ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади, шунингдек, учрашувларни кўпайтириш, билим ва тажриба алмашиш учун турли тадбирлар ташкил этиш орқали ўзбек мутахассислари ўртасида меҳнат соҳасидаги илмий базани мустаҳкамлашини айтди. 

Суҳбат якунида томонлар учрашувнинг юқори самарадорлигини муҳокама қилиб, нафақат Меҳнат кодексининг янги таҳририга нисбатан, балки, Ўзбекистонда меҳнат соҳасининг ҳар томонлама ривожланишига ёрдам берадиган бошқа масалаларда ҳам ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳақида келишувга эришдилар.