Вилоятларда истиқомат қилувчи банд бўлмаган аҳоли даромад манбаларини яратишга кўмаклашилмоқда

17.06.2021

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари  Н.Якубов  2021 йил
14-июнь куни Избоскан туманидаги “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Урганжи” МФЙга ташриф буюрди.

 “Урганжи” МФЙда 12 та кўчаларда 3 минг 54  нафар фуқаролар истиқомот қилиб келмокда.

Маълумот учун; Аёллар дафтарига 31 нафар, Ёшлар дафтарига 27 нафар ҳамда Темир дафтарга 29 нафар фуқаролар киритилган. (1-июнь ҳолатига 100% фуқароларга тегишли ёрдамлар кўрсатилган).

“Урганжи” МФЙда истиқомат қилиб келаётган ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларини бандлиги таъминлаш мақсадида МФЙ ҳудудида паррандачилик йўналиши бўйича кооператив ташкил қилиниб, 150 тадан зиёд хонадонларнинг ҳар бирига 50 донадан қора товуқлар тарқатилди.

Кооперативга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси хисобидан 735 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилиб берилди.

Бундан ташқари, “Бештерак” МФЙда яшовчи иш билан банд бўлмаган фуқароларни бандлигини таъминлаш ва оилаларнинг даромад манбаларини ошириши учун 50 та оилаларга 325 млн.сўм субсидия  ажратиш асосида ҳар бир оилаларга 1 сотихдан иссиқхоналар қуриб берилиши бўйича топшириқлар берилди. Берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида “Бештерак” МФЙ маъсул ходимлари билан биргаликда оилаларнинг рўйхатлари шакллантирилб иссиқхоналар қуриш ишлари бошлади.

        Шунингдек, тумандаги “Гудур” МФЙда саватчилик ва “Ботиробод” МФЙда гулчилик асосида кооперативлар ташкил этилиб, ушбу ташкил этилган кооперативларда
100 нафар иш билан банд бўлмаган фуқароларнинг бандлигини таъминлашга эришилади.

“Урганжи” махалла фуқаролар йиғинида хорижда ишлаб қайтган ҳамда хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар билан учрашув ўтказилди.  Учрашувда ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Андижон вилояти филиали ходимлари хамда агентлик билан келишув асосида фуқароларни хорижда иш билан таъминлаётган ООО “Агрокомбинат Южний” корхонасининг вакиллари иштирок этишди.

        Суҳбатда иштирок этган 25 нафардан ортиқ фуқароларга агентлик ходимлари ҳамда иш берувчининг вакили томонидан ООО “Агрокомбинат Южний” корхонасидаги шарт-шароитлар, ойлик маошлари хамда ҳужжатларни расмийлаштириш тартиблари бўйича тўлиқ тушунча ва маълумотлар бериб ўтилди.

Суҳбат иштирокчиларига ООО “Агрокомбинат Южний” корхонасига ҳозирда 100 нафардан ортиқ деҳкончилик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар зарурлиги шу билан бирга юқоридаги корхонада ишлаш истагини билдирган фуқароларга, йўл харажатлари, Россия Федерациясида ишлаш хуқуқини берадиган ҳужжат (патент)ни расмийлаштириш харажатлари кейинчалик иш хақидан узиш шарти билан иш берувчи томонидан қопланиши фуқароларга тушунтирилди. Бундан ташқари фуқароларимиз бепул ётоқхона хамда бир маҳал иссик овқат билан иш берувчи томонидан таъминланиши хам айтиб ўтилди.