"VI Санкт-Петербург халқаро меҳнат форуми" ўтказилмоқда

17.03.2022

#Халқаро_Форум

Россия Федерациясида ўтказилаётган мазкур форумда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддиларидан иборат Ишчи гуруҳ иштирок этмоқда.

Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов бугунги кунда Ўзбекистон меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

➡️ Шу ўринда, форум комиссияси аъзолари Ўзбекистонда пилот лойиҳаси доирасида ташкилий тарзда танловлар ўтказилаётганини ва Россия Федерациясига ишлаш учун фуқароларни юбориш яхши йўлга қўйилганини эътироф этди. Ишчи гуруҳ Марказий Осиёда миграция масалалари бўйича мутахассисларни таёрлаш ягона "Хаб маркази"ни Ўзбекистонда ташкил этиш бўйича таклиф берди.