Вазирнинг биринчи ўринбосари Тўрақўрғон туманида

28.07.2021

Вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида тадбиркорлар ва ҳунармандлар билан мулоқотда бўлди.

Суҳбат давомида турли йўналишларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар мурожаати тингланди. Хусусан, “Рунамтекс” корхонаси раҳбари Маҳфуза Гюмюш ҳозирги кунда 600 дан зиёд ишчилари борлиги, бироқ чок машиналарга эҳтиёжи мавжудлигини, “Дукат” маҳалласида яшовчи Дилшода Юсуфжонова ёритувчи сунъий гуллар ясаётгани, бу ҳунарга маҳалладош қизларни ҳам ўргатмоқчилигини, фақат айланма маблағ зарурлигини, қурамалик Гулҳаё Пўлатова 18 кишини иш билан таъминлагани, уларнинг сафида ҳатто ногиронлиги бўла туриб ажойиб маҳсулотлар тикаётган қиз ҳам борлиги, яна 20 та шогирд чиқаришга ҳаракатдалигини айтиб, айрим масалаларда кўмак сўрашди.

Учрашув сўнгида Эркин Муҳитдинов уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, ўз мулоҳаза ва таклифларини билдирди.