Вазирнинг биринчи ўринбосари Қорақалпоғистон Республикасида

11.01.2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 21-декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор юзасидан жойларда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ундаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини олиб борди.

Дастлаб, Нукус шаҳар “Ишга марҳамат” Мономарказидаги дарс жараёнлари таҳлил этилди. Марказдаги ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар, хорижий тил, компютер саводхонлиги ва компютерда дастурлаш асослари бўйича доимий равишда ўқув курсларини ташкил этиш, касблар бўйича белгиланган тартибда корхона ва ташкилотларда амалиёт ўташни режалаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Иккинчи манзил Хўжайли туманидаги ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари тасарруфидаги иккита ташкилот фаолияти билан яқиндан танишилди.

➡️ Маълумот ўрнида: Ишчи гуруҳ 20-январга қадар фаолиятини давом эттиради.