Вазирнинг биринчи ўринбосари Навоий вилояти Навбаҳор туманида
Вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов бошчилигида Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги маҳаллаларнинг “ўсиш нуқтаси” ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида:
-“Кўхрон” маҳалласидаги 12 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари;
-“Гулистон” МФЙда яшовчи сув танқислиги сабабли томорқасидан фойдаланилмай келаётган фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, 65 та хонадонга субсидия асосида суғориш воситаси ўрнатиб берилди;
-“Янги ҳаёт” маҳалласидаги 51 та хонадонда “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида драйвер кўча ташкил этилди.
Шунингдек, “Хашман”, “Вомита” ва “Aрмижон” маҳаллаларидаги ишсиз хотин-қизлар билан учрашилиб, ҳунармандчилик йўналишида 37 нафар фуқаролар учун ўқиш жараёнлари бошланди.