Вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов Фарғона вилояти Фурқат тумани аҳолиси билан мулоқот қилди

26.08.2021

Сайёр қабулда фуқароларнинг ишга жойлаштириш, субсидия ажратиш, ногирон шахсларга ёрдам кўрсатиш, касбга ўқитиш каби мурожаатлари тингланди.

Қабул сўнгида Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси ҳамда Фурқат тумани Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбариятига бир ҳафта муддатда амалий ёрдам кўрсатиш топшириғи берилди.