Вазирнинг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди

15.03.2021

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. 

Дастлаб “Навқирон” МФЙдаги “Темир дафтар”, “Aёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича муаммо ва таклифлар ўрганилди.

Шунингдек, тумандаги “Отажонов” деҳқон хўжалиги ҳудудидан ишсиз фуқароларга деҳқончилик билан шуғулланишлари учун ер бериш, уларни кўчат ва уруғ билан таъминлаш, бундан ташқари, иссиқхона ташкил этиш мақсадида субсидия ажратилишига келишиб олинди.