ВАЗИРЛИКНИНГ МАРКАЗИЙ АППАРАТ ХОДИМЛАРИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

13.11.2020
      Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат-кенгашининг 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасига асосан жорий йилнинг 13 ноябрь куни вазирлик тизими ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилди. 
      Ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш билан бир қаторда уларни    соғ ва саломат бўлишларига эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эгадир. Меҳнат жамоасида соғлом муҳитни шакллантириш ишни самарадорлигини оширишга замин яратади. 
     Тиббий кўрик доирасида ходимлар кардиолог, терапевт, невропотолог, эндокринолог, пульмонолог, стомотолог, гинеколог, отолоринголог каби мутахассис шифокорлар кўригидан ўтдилар. Шунингдек, қон таҳлили, ультротовуш диагностикаси каби текширувлар ҳам ўтказилди.