Вазирликда Санкт-Петербург ҳукумати Меҳнат ва аҳоли бандлиги қўмитаси вакиллари билан учрашув

14.12.2021

Вазир Нозим Хусанов Россия Федерациясининг Санкт-Петербург ҳукумати Меҳнат ва аҳоли бандлиги қўмитаси раиси бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари ҳамда Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилояти ўртасида ташқи меҳнат миграцияси, савдо-иқтсодий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорлик ўрнатиш, Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятига ташкиллаштирилган тартибда ишга юбориш, Санкт-Петербург шаҳрининг етакчи ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда вазирлик ҳузуридаги “Ишга марҳамат” мономарказлари билан касбга тайёрлаш борасида қўшма таълим дастурларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув сўнгида Санкт-Петербург ҳукумати Меҳнат ва аҳоли бандлиги қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳамкорлик борасидаги “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, келгуси йил учун режалар белгилашга келишиб олинди.