Вазирликда “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови бўйича амалга оширилган ишлар тақдимоти ўтказилди

06.01.2021

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари комиссияси томонидан эълон қилинган “Гендер тенглик фаоли” миллий танловида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол вазирлик/давлат муассасаси, ташкилот ва идоралар” номинациясида иштирок этиш мақсадида ҳужжат топширган эди.

Вазирлик тизимида ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида “Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг комиссия аъзолари ташриф буюрдилар.