Вазирлик ходимлари учун ўқув машғулоти ташкил этилди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида фаолият юритувчи ҳар бир ходимнинг ўз ишини масъулият билан бажаришини таъминлаш мақсадида вазирлик ходимларининг малакаларини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда.
Бугун, марказий аппарат, шунингдек вилоятлар Бош бошқармалари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, тасарруфдаги ташкилотлар иштирокида навбатдаги ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг мазмун ва моҳияти бўйича вазирлик бошқарма бошлиғи Ф.Мамарасуловнинг тақдимоти тингланди. Шунингдек, ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилиб, савол-жавоблар ўтказилди.