Вазирлик ташаббуси билан Хўжақўрғон ҳудудида ташкил этилган тикув корхонасида 250 нафар аёл иш билан таъминланди

08.06.2019

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти Бўка тумани Хўжақўрғон ҳудудида “Buka Mega Lux” МЧЖ тикув-трикотаж корхонасини ташкил этди.

2019 йил 8 июнь Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов ҳамда туман масъуллари иштирокида ушбу корхонанинг расмий очилиш маросими ўтказилди.

Хўжақўрғон ҳудудида ҳозирда 4500 га яқин аҳоли истиқомат қилиб, уларнинг қарийб ярмини аёллар ташкил этади. Меҳнатга лаёқатли 719 нафар хотин-қиздан 318 нафари ишсиз ҳисобланар эди. “Buka Mega Lux” МЧЖ корхонасининг ишга туширилиши билан эса Хўжақўрғон ҳудудидаги 250 нафар хотин-қизлар доимий иш ўринларига эга бўлди.

“Buka Mega Lux” МЧЖ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси таъсисчилигида қуриб битказилиб, корхонада жорий йил якунига қадар 7 млрд сўм миқдоридаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

IMG_3240

IMG_3200

IMG_3247

IMG_3259

IMG_3188