Вазирлик мутасаддилари Хоразмда

29.07.2021

Вазир ўринбосари Нодир Якубов иштирокида Хоразм вилоятининг Қўшкўпир, Шовот, Хива, Боғот, Ҳазорасп ва Тупроққалъа туманларида сайёр қабул ташкил этилди.

Унда ишга жойлаштириш, субсидия ажратиш, имтиёзли кредит олиш, касбга ўқитиш, жамоат ишларига жалб қилиш ҳамда ижтимоий нафақа олиш бўйича мурожаатлар тингланди.

 Қабул сўнгида тегишли туман AБКМ раҳбарларига топшириқлар берилди ҳамда мурожаатлар бажарилишини назорат қилишни вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарига топширилди.

Шунингдек, Урганч шаҳридаги "Ишга марҳамат" Мономарказида яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишилди.