Вазирлик мутасаддилари Хоразм вилоятида касбий малака ва билимларини ривожлантириш кенгаши билан онлайн мулоқот ўтказишди.

18.08.2022

Вазирлик мутасаддилари Хоразм вилоятида Президентининг 2022-йил 15 -июндаги "Аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги касбий малака ва билимларини ривожлантириш кенгаши билан онлайн мулоқот ўтказишди. Унда, банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга йўналтириш, зарур шарт-шароитлар яратиш имкониятлари атрофлича таҳлил этилди.