Вазирлик мутасаддилари Сирдарё ва Жиззах вилоятларида

11.10.2021

Вазир ўринбосари Нодир Якубов бошчилигида Сирдарё вилояти Гулистон тумани “Соҳилобод”, “Теракзор”, “Боёвут” МФЙдаги 70 нафардан ортиқ кўнгилли теримчилар билан суҳбат ўтказилиб, ўз меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида меҳнат шартномалари тузган ҳолда пахта теримида иштирок этишлари такидлаб ўтилди.

Шунингдек, Жиззах вилояти Дўстлик ва Мирзачўл туманларида теримчиларга яратилган шароитлар билан танишилиб, илғор теримчиларга вазирлик номидан совғалар улашилди.