Вазирлик марказий аппаратидаги вакант лавозимларга танлов эълон қилинди
#эълон
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда вазирликнинг марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
- Матбуот котиби–ахборот сиёсати масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси
Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан (http://vacancy.argos.uz/) рўйхатдан ўтишлари, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.
Ҳужжатлар қабул қилиш 2021 йил 22 февралдан 3 мартгача давом этади.
Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Марказий аппаратида мавжуд бўлган бошқарув тизимидаги вакант лавозим ва унга қўйилган минимал талаблар
Вакант лавозим |
Номзодга қўйилган талаблар |
Ойлик маоши |
Матбуот котиби–ахборот сиёсати масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси |
Ø журналистика соҳасида олий маълумотга эга; Ø давлат бошқарув органи ёки ташкилотларида журналистика мутахассислиги бўйича камида уч йиллик иш стажи бўлган; Ø ўзбек ва рус тилида мукаммал иш юрита оладиган, қўшимча тарзда хорижий тилларни билиш қўллаб-қувватланади; Ø Ахборот-коммуникация техналогияларини юқори даражада биладиган, жумладан Microsoft Word, Exсel ва Power Point дастурларини мукаммал билиши; Ø Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, расмий веб-сайтлар, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали ахборот тақдим эта оладиган ва муносабат билдира оладиган; Ø Матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил эта оладиган ҳамда мамлакатимизда бандлик соҳасида ахборот бериш ва ёритиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, уни амалга ошира оладиган; Ø Вазирлик ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш ҳамда ўз билим даражасини ва савиясини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш. изоҳ: лавозимга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорига асосан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан келишилган ҳолда тайинланади. |
Штат жадвали асосида, (устамалар бор) |
Қонун ҳужжатларида лавозимга тайинлашда номзоднинг тегишли вазирлик ёки идора билан келишиш лозимлиги белгиланган бўлса, тегишли ҳужжатларини вазирлик ёки идорага келишиш учун юбориши лозим ҳамда ижобий жавоб олингандан сўнг белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузилади.