Вазирлик жамоаси Абдулхай Саидовнинг оила-аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради!

17.02.2022

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фахрий ходими Абдулхай Саидов бугун 83 ёшида оламдан ўтди.

Абдулхай Абдулхакович илк иш фаолиятини 1962-йилда Андижон тикувчилик фабрикаси технологи сифатида бошлаган. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидаги 30 йиллик фаолияти давомида эса ўз вазифасига масъулият ила ёндашиши, бағрикенглиги, самимийлиги билан ёшларга ўрнак бўлган.

Вазирлик жамоаси марҳумнинг оила-аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради!

Абдулхай отанинг охирати обод бўлсин!