Вазир Шайхонтоҳур туманидаги ишлар билан танишди

22.04.2021

#Маҳаллабай_самарали_тизим

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида самарали ишлар амалга оширилмоқда:

Бугун вазир Нозим Хусанов “Сархумдон” МФЙда жойлашган ҳозирги кунда ишламаётган (фаолияти тўхтаган) 38-умумий ўрта таълим мактаби биноси шароитлари билан танишди.

Шунингдек, тумандаги “Шодлик” МФЙда қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида вазирлик томонидан маҳалла аҳли учун янгидан таъмирлаб берилган, замонавий кўринишга эга бўлган “Маҳалла гузари” кўздан кечирилди ва қилинаётган ишлар бўйича тавсиялар берилди.