Вазир Самарқанд шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида

15.04.2021

Мазкур марказ 6 турдаги бандлик хизматларини кўрсатишга ихтисослашган бўлиб, яқин кунларда очилиши режалаштирилмоқда.

Мономарказда ишсизларни 19 та касблар (8 та хизмат кўрсатиш, 6 та техник, 3 та агротехнология ва 2 та рақамли технология соҳаси касблари), 3 та хорижий тиллар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилади. Ўртача йиллик қуввати 1 650 ўқувчи/ўрин бўлиб, касбларнинг мураккаблик даражаси асосида ишлаб чиқиладиган ўқув дастурларига мувофиқ ўқитиш даври ўртача 2-6 ойни ташкил этади.

Мономарказ ишсиз фуқаролар мурожати бўйича уларни ишга жойлаштириш, касбга ўқитиш, миграция хизмати, малакани баҳолаш каби хизматлар кўрсатилади. Нозим Бахтиёрович Хусанов "Ишга марҳамат" мономарказидаги сўнги тайёргарлик ишлари билан танишди.

Ушбу мономарказда:

  1. Сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаси: (7 та касб)
  • Нейл-стилист (маникюр, педикюр)
  • Косметолог
  • Уқаловчи (катталар ва болалар учун)
  • Аёллар сартароши+визажист
  • Эркаклар сартароши
  • Тикувчи (дизайнер+модельер, бичувчи, тикувчи)
  • Кетринг хизмати (ошпаз+қандолатчи, сервис хизмати официант+батлер)
  1. Техник соҳаси: (8 та касб)
  • Сантехник
  • Электрик
  • Маиший уй рўзғор электротехник буюмларни таъмирлаш устаси
  • Пайвандловчи (электр, газ алангасида, яримавтомат (кемпи), аргон)
  • Автосервис хизмат кўрсатиш (моторист+ходовщик, автоэлектрик)
  • Ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш (В - категория)
  • Ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш (В, С - категория)
  • Кран машинисти
  1. Қишлоқ хўжалиги соҳаси: (3 та касб)
  • Иссиқхона (монтаж+технология)
  • Гидропоника технологияси
  • Манзарали (декоратив) ва мевали дарахт кўчатларини етиштириш
  1. Хорижий тилларни ўргатиш курси
  • Рус тили
  • Инглиз тили
  • Япон тили
  • 1С бухгалтерия
  1. Рақамли технологияларни ўргатиш масхсус курси:Компьютер дизайн дастурлари архитектура проект дастурлари (3D max, Autocad) Дастурчи;

6.Тадбиркорлик асосларини ўқитиш курси;

7.Миграция кўниктириш марказлари -ташкил этилади.