Вазир Қорақалпоғистонда

17.09.2021

Нозим Хусанов Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманидаги «PANAEV FARMS» фермер хўжалигида ишлар, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Фермер хўжалиги кўп тармоқли бўлиб, хусусан, кўп сут берувчи наслли қора мол, эчки ҳамда қуён етиштириш ва буларга замонавий технологиялар асосида озуқа маҳсулотларини етиштирилади.
(Маълумот ўрнида у ерда ҳозирда 72 та ходим:муҳандис-техник –10 киши, ишчилар – 62 киши фаолият олиб боради.
Фермер хўжалиги томонидан охирги уч йилда 9 884,8 млрд. сўмлик, 1365,5 тн. маҳсулот ишлаб чиқарилган.)

Учрашувда чорвачилик соҳасида зарур бўлган малакали мутахассисларни (ветеринар, зоотехник, озуқа тайёрлаш бўйича мутахассис агрономлар) тайёрлашда ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Хусусан, вазирлик томонидан Германия ва Туркия давлатларидан малакали мутахассислар жалб қилиниб, “Ишга марҳамат” мономарказида ветеринария соҳасида малакали мутахассисларни назарий ўқитиб, амалиётини «PANAEV FARMS» фермер хўжалигида олиб бориш бўйича таклифлар билдирилди.