Вазир Қашқадарёда
07.12.2021
Қашқадарё вилоятида бўлиб турган Нозим Хусанов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ўтказилган йиғилишда иштирок этди.
Тадбирда вазир Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори асосида "ҳоким ёрдамчилари" ва Марказлар ходимларининг штат бирликлари - мос равишда маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларининг ишга жойлаштириш инспектори, туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан ташкил этилаётганлигини қайд этиб ўтди.