Вазир Қарши шаҳар “Ишга марҳамат”мономарказида

10.02.2022

Нозим Хусанов эшитиш қобилиятида нуқсони бор тикувчилар гуруҳининг ўқиш ва амалиёт жараёнларини кўздан кечирмоқда. Ҳозирда марказда 11 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар касбга ўқитиляпти.

➡️ Маълумот ўрнида: Олдинги хабарларимизда ногиронлиги бўлган фуқаролар вилоят мономарказларида мавжуд имкониятлар билан таништирилиб, ўқишга таклиф қилинган эди. Бугун гуруҳлар ташкил этилиб, амалда ўқувчилар учун дарс жараёнлари бошланди.

Марказда 20 йиллик тажрибага эга туркиялик мутахассис Сердар Буюрган “Қандолатчилик” йўналишида маҳорат дарси ўтиб бормоқда.