Вазир ўринбосари Қорақалпоғистонда
11.06.2021
Вазир ўринбосари Қорақалпоғистонда
10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида жойлашган “Dinur Jobs” МЧЖ касб-ҳунарга ўқитиш марказига борди ва ўқув марказда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган лойиҳалар билан танишди.
Айни кунларда марказда 470 нафар фуқаро таҳсил олаётган бўлиб, шулардан 170 нафари "Ёшлар", 87 нафари "Аёллар" дафтарида рўйхатда туради.
Шунингдек, яқин кунларда иш бошлаши кутилаётган янги Мономарказда ҳам бўлди.