Вазир ўринбосари Нодир Якубов Сирдарё вилоятида

06.09.2021

Бугун вазир ўринбосари Нодир Якубов 2021- йил пахта йиғим-теримида қатнашадиган кўнгилли ҳашарчилар учун Сирдарё вилояти Сайхунобод ва Боёвут туманларида ташкил этилган “Ҳашарчилар шаҳарчаси”да яратилаётган шарт-шароитлар билан танишди.

Биргина Боёвут туманида жорий йил пахта йиғим-терими мавсумида 11 мингга яқин теримчи қатнашиши режалаштирилган бўлиб, шундан 2 минг 400 нафари қўшни вилоятлардан жалб қилиниши инобатга олиниб, сиғими 70 дан 220 нафаргача бўлган жами 19 та ётоқ жойлари тайёрланмоқда.

Шу ўринда, эслатиб ўтиш жоизки, ёлланма теримчиларга терим учун пуллар қўлда терилган ҳар 1 кг пахта хомашёсига биринчи теримда - 1200 сўм, иккинчи теримда - 1500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ тўланиши кўзда тутилган.

Пахта теримида қатнашиш ҳамда қўшимча даромад олишни мақсад қилган фуқароларимиз ҳудудий Aҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, хусусий бандлик агентликларига мурожаат қилишлари ҳамда вазирликнинг @terimuzbot телеграм канали, www.terim.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиш имконияти ҳам яратилган. Шунингдек, пахта даврида ёлланма теримчилар ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари ёки фермер хўжалиги ўртасида фуқаролик ҳуқуқий шартнома ёки меҳнат шартномаси тузилиши керак.

Мамлакатимизнинг бир қатор ҳудудларида, жумладан, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг ишчи кучи кам бўлган ҳудудларига теримчиларни қўшимча жалб қилиш мақсадида қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун тавсия этилган тариф ставкасига 230 сўмдан (биринчи терим учун 1430, иккинчи терим учун 1730 сўм) устама ҳақ қўшимча рағбат сифатида тўланиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, пахта-тўқимачилик кластерларига пахта хомашёси етиштирувчи фермер хўжаликларининг моддий манфаатдорлигини ошириш, етиштирилган пахта хомашёсини ўз вақтида териб олишни таъминлаш мақсадида ўзларига бириктирилган ҳудудларда пахта хомашёсини қўлда териб олиш учун меҳнат ҳақини тавсия этилаётган нархлардан кам бўлмаган ҳолда мустақил белгилаши мумкин. 

Пахта теримида қатнашиш ҳамда қўшимча даромад олишни мақсад қилган фуқароларимиз ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, хусусий бандлик агентликларига мурожаат қилишлари ҳамда вазирликнинг @terimuzbot телеграм канали, www.terim.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиш имконияти яратилган.

Пахта даврида ёлланма теримчилар ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари ёки фермер хўжалиги ўртасида фуқаролик ҳуқуқий шартнома ёки меҳнат шартномаси тузилиши керак. 

Жорий йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан давлат назорати, Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан жамоатчилик назорати, шу билан бирга, ҳар бир ҳудуд бўйича сенаторлар, Қонунчилик палатаси депутатлари, блогерлар ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари томонидан алоҳида ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, ҳудудларда доимий мониторинглар олиб борилади.

Давлат меҳнат инспекцияси мажбурий меҳнат ҳолатларига гувоҳ бўлган фуқароларимиздан, шу билан бирга меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, вазирликнинг 71-200-06-00 Ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилишларини сўрайди. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.