ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ БОШЧИЛИГИДАГИ ВАЗИРЛИК ДЕЛЕГАЦИЯСИ ИТАЛИЯДА…
Италиянинг Турин шаҳрида Европа Иттифоқи ва Европа Таълим Жамғармасининг “Марказий Осиёдаги иқтидорли ёшлар учун ҳаракат ва мулоқот” лойиҳаси муҳокамасига бағишланган юқори даражали гуруҳ учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Марказий Осиё таълим ва меҳнат вазири ўринбосарлари қаторида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева ҳамда вазирлик вакиллари иштирок этди.
Шунингдек, вазирлик делегацияси Европанинг энг илғор техника университетларидан бири бўлган Турин политехника ( Политеcниcо ди Торино) университети фаолияти билан танишди.
Университет ректори Гвидо Сарако билан бўлиб ўтган суҳбатда мазкур ўқув масканининг Тошкент шаҳри филиалидаги битирувчиларни бандлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан таклифлар берилди.
Маълумот учун: Пойтахтимиздаги Турин Политехника Университети (ТТПУ) автомобилсозлик, машинасозлик, энергетика саноати, архитектура соҳасидаги ташкилот ва корхоналарни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган.