Вазир ўринбосари Баҳодир Умурзаков Навоий вилояти Нурота туманида сайёр қабул ўтказди

24.10.2019

Сайёр қабулнинг навбатдагиси Навоий вилояти Нурота туманида ўтказилди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзаков нуроталикларнинг муаммоларига қулоқ солди.

Сайёр қабулда иштирок этган 34 нафар фуқароларнинг аксарияти аёллар ва ёшлар бўлди. Якунда 18 нафар мурожаатчига доимий иш учун йулланма берилди, 7 нафар аёлга субсидия олиш тавсия қилинди, 4 нафар аёлга ўқишга, 3 нафар фуқаро эса жамоат ишларига жалб килинди.

Яна бир яхши хабар, бугун Навоий вилоятининг Нурота туманида аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази янги биносининг очилиш маросими ҳам ўтказилди.

с1

с2

с3

с4