Вазир Нозим Хусанов Япониянинг ЖИC Ҳолдингс компанияси рахбари Тезука Норио билан музокара ўтказди.
Япония тарафи мамлакатда қурилиш, қишлоқ хўжалиги, қарияларни парваришлаш, меҳмонхона хизмати соҳаларида ишлаш учун 2000 та бўш иш ўрни борлигини таъкидлади. Тезука Норио юқоридаги ишларга Ўзбекистон фуқароларини жалб қилишга тайёр эканлигини билдирди.
Маълумот учун:
Инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида 20 йиллик тажрибага эга ЖИC Ҳолдингс компанияси хозирги кунда Ветнам, Тайван, Филлипин, Монголия, Миянма, Индонезия каби давлатлардан 50 минг нафар техник малака оширувчиларни Японияда иш билан таъминлаб келмоқда.
Японияда ишлаш учун асосий талаб Япон тилини дастлабки даражасига эга бўлиш. Хозирги кунда ЖИC Ҳолдингс компанияси қарияларни парваришлаш соҳасига 15 нафар энегаларни иш билан таъминлади. Улар ишга марҳамат мономарказлардаги Япон тили курсларида таҳсил олдилар.