Вазир Нозим Хусанов Япониянинг "Греен бох" компанияси директори Фужии Ёрико билан учрашди.

23.08.2022

Вазир Нозим Хусанов Япониянинг "Греен бох" компанияси директори Фужии Ёрико билан учрашди.



Унда ўзбек мигрантларини Японияда ишга жойлаштириш, уларга ҳуқуқий, амалий ёрдам бериш, Ўзбекистонда компания филиалини очиш ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Маълумот учун: "Греен бох" компанияси хорижий фуқароларга Японияда иш топиш билан бир қаторда меҳнат фаолиятини ўзгартиришдаги ҳуқуқий масалалар, хусусан меҳнат шартномаларининг тузилиши ва ундаги юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш билан шуғулланади.