Вазир Нозим Хусанов Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) вакиллари билан учрашди.

27.07.2022

Вазир Нозим Хусанов Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) вакиллари билан учрашди.

Унда қўшма лойиҳа асосида Япония стандартлари бўйича магистрларни тайёрлаш учун грантлар ажратиш ва мутахассислар учун академик ҳаракатчанлик тизимини жорий этиш имкониятларини кўриб чиқиш, вазирлик ҳузуридаги ўқув-консултатив идорага япониялик мутахассисларни жалб қилишни кенгайтириш, касб-ҳунарга ўргатиш бўйича қўшма ўқув марказини ташкил этиш, шунингдек, “Кексаларга ғамхўрлик” дастури бўйича қўшма таълим дастурлари тизимини жорий этиш ҳамда Малакавий аттестация масаласида тажриба алмашиш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишишди.