Вазир Нозим Хусанов иштирокида 2022-йил пахта мавсумини мониторинг қилиб борадиган Миллий экспертлар билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

12.09.2022

Хабарингиз бор 2022- йилнинг энг катта воқеаларидан бири "Cоттон Cампаигн" халқаро коалицияси томонидан Ўзбекистон пахтасига эълон қилинган глобал бойкот тўхтатилгани бўлди.


Бундан буён мажбурий меҳнат назорати "Миллий эксперт"лар томонидан амалга оширилади.

Шу муносабат билан ҳуқуқ фаоллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда вазир Нозим Хусанов иштирок этди.

Тадбирда пахта далаларида эркин мониторинг олиб бориш ҳуқуқини берувчи "Миллий эксперт" руҳсатномалари ўз эгаларига топширилди.