Вазир Нозим Хусанов Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги “Маҳаллабай” ишлаш тизимини кўздан кечирди

11.03.2021

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Тошкент вилояти Янгийўл туманида “Маҳаллабай” ишлаш тизими, тадбиркорликни ривожлантириш ва ишсиз аҳолини касбга ўқитиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ўрганишлар жараёнида тадбиркор A.Мирсодиқовга қарашли 300 га яқин иш ўрнига эга “РAСУЛОВ” МЧЖдаги яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилиб, керакли тушунча ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, яқин келажакда корхонада субсидиялар орқали мутахассислар тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил қилишга келишиб олинди.