Вазир Нозим Хусанов Тошкент вилояти Янгийўл туманида олиб борилаётган бир қатор ишлар билан танишди
10.03.2021
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Тошкент вилояти Янгийўл туманида “Маҳаллабай" ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Дастлаб “Жамбул” МФЙдаги “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича муаммо ва таклифлар ўрганилди.
Ўрганишлар давомида 3 та оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларда истиқомат қилаётган фуқаролар билан суҳбат олиб борилиб, уларнинг хонадонида мавжуд томорқасига иссиқхона қуриб бериш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.