Вазир Нозим Хусанов Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги замонавий енгил конструкцияли иссиқхоналарни кўздан кечирди

07.01.2021

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов, Молия вазирининг ўринбосари Ж.Абруев, Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Булунғур тумани ҳокими билан биргаликда "Қўнғирот" МФЙдаги аҳоли бандлиги соҳасида қилинган бир қанча ишлар билан танишиб, маҳалладаги ишсиз ва муҳтож оилалар учун субсидия асосида қурилган 72 та замонавий енгил конструкцияли иссиқхоналарни жойида кўздан кечирдилар.

Шунингдек, вазир Нозим Хусанов "Қўнғирот" МФЙ фаоллари билан ҳам суҳбат ўтказиб, маҳаллада бандлик даражаси ва иш билан банд бўлмаган фуқароларни бандлигини таъминлаш масаласида алоҳида манзилли ишларни олиб бориш зарурлигини таъкидлади ва бу борада мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.