Вазир Нозим Хусанов Наманган вилояти Уйчи туманида амалга оширилаётган бир қатор ишлар билан яқиндан танишди
Ўрганишлар давомида тумандаги “Гулбоғ” МФЙдаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби қошида ташкил этилган “Ишга марҳамат” Мономаркази фаолияти кўздан кечирилди. Ҳозирда у ерга 12 та йўналишда 110 нафар ишсиз фуқаролар жалб қилинган бўлиб, шундан тикувчилик йўналишида 15 нафар, электромонтёр - 34 нафар, ошпаз-қандолатчилик-26 нафар, компютер графикаси-15 нафар, пайвандловчи-10 нафар, бухгалтерияда-10 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилмоқда.
Кейинги манзил эса “Дўстлик” МФЙдаги “AСМУС ГОЛД МЕГA ТЕХТИЛ” ишлаб чиқариш кооперативида давом этди. Маълумот ўрнида келтириш жоизки, ушбу кооперативга тумандаги 50 нафар ишсиз хотин-қизлар улушдор бўлиши учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 111.5 млн сўм субсидия маблағлари ажратилган.
Шунингдек, келгусида янги иш ўринларини кўпайтириш мақсадида кооперативга тумандаги 1 ва 2-сонли касб-ҳунар мактабларидан бўш хоналар ажратилиши ва субсидия берилиши тўғрисида кўрсатма ва таклифлар берилди.