Вазир Нозим Хусанов Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги бир қатор муассасаларни кўздан кечирди

15.02.2021

Дастлаб Тўрақўрғон туман “Ермасжид” МФЙда яшовчи фуқаро И.Aбдурахмонов хонадонидаги “Самандар Сардор паррандалари” хусусий корхонаси фаолияти билан яқиндан танишилди. Шунингдек, паррандачилик йўналишини ривожлантириш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этиш учун субсидия ажратилиши бўйича тушунча ва тавсиялар берилди.

Навбатдаги манзил “Тошкент” МФЙда жойлашган 1-сонли касб-ҳунар мактаби бўлиб, у ерда яратилган имкониятлар ва шарт-шароитлар ўрганилди. Бугунги кунда мактабда 7 та йўналиш бўйича тикувчилик, автомобилларни таъмирлаш чилангари, автомобил электр жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш чилангари, электромонтёр, рақамли ахборотларни қайта ишлаш устаси, сотувчи назоратчи-кассир ва алоқа оператори йўналишларида 385 та тингловчи касб-ҳунарга ўқитиб келинмоқда.

Учрашув сўнгида эса мактаб раҳбариятига келажакда ўқувчиларга қизиқ бўлган сартарошлик, ошпазлик, қандолатчилик ҳамда тадбиркорликка йўналтирилган барча ўқув курсларини ташкил қилишни режалаштирилиш таклифи киритилди.