Вазир Нозим Хусанов Наманган вилояти Норин туманида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди

11.02.2021

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов бошчилигида Наманган вилояти Норин туманида «Маҳаллабай» ишлаш тизими бўйича тушунтиришлар ўткизилди.

Ўрганишлар давомида «Маҳаллабай» тизимига доир, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан вазифалар белгиланди.

Бундан ташқари вазир Н.Хусанов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ «Қурама» МФЙда истиқомат қилувчи тадбиркор Д.Маматова, «Каттаоқтовлиқ» МФЙда яшовчи тадбиркор З.Мирзаахмедов хонадонларига ҳам бориб, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда иш ўринларини кўпайтириш бўйича керакли тушунча ва маслаҳатлар бериб ўтилди.

Кейинги манзил эса тумандаги «Бойовул» МФЙ ҳудуди бўлиб, у ердаги лимонария ва мандарин кўчатларини етиштириш жараёни билан ҳам яқиндан танишилди.