Вазир Нозим Хусанов Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди
16.09.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9-августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5216-сонли қарори билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига юклатилган вазифалар ҳудудларда ижро этилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги 1-сон Меҳрибонлик уйи битирувчилари учун Нукус шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказига экскурсия ташкил этилди.
У ерда вазир Нозим Хусанов Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан очиқ мулоқот қилди ҳамда йигит-қизларни марказда яратилган имкониятлар билан таништирди.