Вазир Нозим Хусанов Косон тумани ҳоким ёрдамчилари билан учрашув ўтказмоқда.

11.08.2022

Вазир Нозим Хусанов Косон тумани ҳоким ёрдамчилари билан учрашув ўтказмоқда.

Президент қарори билан шу йилнинг ўзида Республика бўйича ишсиз фуқароларга деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун 80 минг гектар ер ажратилиши кўзда тутилган.


Қашқадарё вилояти бўйича 10 234 гектар ер ажратилган  бўлиб, бугунги кунда 7000 минг гектари тақсимланди ва ишсиз фуқаролар томонидан деҳқон хўжалиги ташкил қилинди. 



10-август ҳолатига  кўра 3400 гектар ер танлов сифатида ауксионга чиқарилган бироқ, фуқаролар томонидан  ўзлаштирилмаганлиги аниқланди.


Биргина Косон тумани ўзида ауксионга қўйилган 2100 гектар ер майдонига қизиқиш кузатилмаяпти. Ушбу муаммоларни о'рганиш мақсадида вазир Нозим Хусанов  "Раим Со'фи" МФЙ раиси ва бошқа мутасаддилар билан суҳбат о'тказмоқда.